06:36 / 24.04.2019
2 984

Россияда Ўзбекистон фуқароси қўшнисини аёвсиз қийнаб ўлдирди

Россияда Ўзбекистон фуқароси қўшнисини аёвсиз қийнаб ўлдирди
Фото: «news-r.ru»
Россиянинг Калуга вилоятида бошқа бир фуқарони болта, дазмол, пичоқ билан аёвсиз қийнаб ўлдирган 43 ёшли Ўзбекистон фуқароси 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар берди.

Айбдор 4 йил давомида ётоқхонадаги қўшниси, 53 ёшли асли Обнинск шаҳри фуқароси билан ичкилик ичишни одат қилган. Август ойида бир кун ўзбекистонлик қўшниси болта муҳраси билан ураётгани учун уйғониб кетган. Кейин тура солиб, қўшнисининг қўлидан болтани олган ва ҳужумга ўтган. Айбланувчи дастлаб қўшнисини болта муҳраси билан урган, кейин қўлига пичоқ олиб, танасининг турли қисмларига 40 марта зарба берган. Шундан сўнг, дазмол билан жабрланувчини куйдирган.

Ўзининг ҳаракатлари билан айбланувчи жабрланувчининг бир нечта жойида жароҳат, ёрилиб кетиш, кенг кўламли жароҳатлар юзага келишига, суякларининг синиши, 2-3-даражали куйишига сабаб бўлган. Жиддий жисмоний оғриқ туфайли жабрланувчи Обнинскдаги касалхонада вафот этган.

Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва суд айбдорни 14 йилга озодликдан маҳрум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Ўзбекистон фуқароси қўшнисини аёвсиз қийнаб ўлдирди