Украина президентлиги учун сайловда ғолиб чиққан Владимир Зеленскийнинг жамоасидагилар Россия президенти Владимир Путиннинг ДХР ва ЛХР ҳудудида яшовчилар учун паспорт бериш жараёнини соддалаштириш тўғрисидаги фармони туфайли РФга нисбатан санкцияларни кучайтириш зарурлигини маълум қилишмоқда.
Зеленскийнинг штабидагилар Россиянинг бу ҳаракатини «оккупация» белгиси сифатида қабул қилиш кераклигини қайд этишган.
«Вақтинча бизнинг давлат таркибида бўлмаган ҳудудларда яшовчи Украина фуқароларига Россия паспортини бериш ҳақидаги фармон билан Россия яна бир марта ўзини оккупант давлат сифатида гавдалантирди», дейилади Зеленский жамоаси баёнотида.
Штабдагиларнинг қўшимча қилишича, Украина «ўз манфаатлари ҳимояси масаласида халқаро ҳамжамият мадади»га умид қилади ва Россияга қарши дипломатик ва санкцион босимларни кучайтиришни сўрайди.
Бундан аввалроқ, Путин ДХР ва ЛХРда яшовчи аҳолига Россия паспортларини бериш тартибини соддалаштириш кўзда тутилган фармонини имзолаганди.
Қайд этиш керакки, Владимир Зеленский ўз сайловолди кампанияси давомида президент бўлса, Донбассдан Россияни қайтариб олишга ҳаракат қилишини бир неча бор таъкидлаганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди