07:48 / 25.04.2019
4 174

People журнали сайёрадаги энг гўзал аёлни аниқлади

People журнали сайёрадаги энг гўзал аёлни аниқлади
Фото: People
People журналининг ёзишича, америкалик актриса Женнифер Гарнер сайёрадаги энг гўзал аёл деб топилди. Унинг сурати журнал махсус сонининг муқовасида нашр қилинди.

Нашрда айтилишича, актриса Голливуд фильмларида суратга тушишга, ўзининг Упон а Фарм органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш компаниясини бошқаришга ҳамда болаларга ёрдам берувчи Save the Children ҳаракатида иштирок этишга улгуради. Бундан ташқари, у 3 фарзанднинг онаси ҳамдир.

Фото: People
People’га берган интервьюсида 47 ёшли актриса ёшлигида ўзини чиройли деб ҳис қилмагани, ота-онаси ҳеч қачон унинг ташқи кўриниши ҳақида ёқимли гаплар айтмаганини тан олган. Шунингдек, ҳозирда ҳам бўш вақтида спорт услубида кийинишини ва тузукроқ пардоз қила олмаслигини қўшиб қўйган.

Гарнер фотосессиядан уйга қайтгач ўзини бироз гўзал ҳис қилишини айтган. Аммо фарзандлари ундан пардозини ювиб ташлашини ва сочларини ёйишини сўрайди.
«Буни мен хушомад деб қабул қиламан. Улар мени ўзининг оддий онаси каби кўришни хоҳлайди», — дейди у.

Женнифер Гарнер — актриса ва продюссер. У «Перл-Харбор», «Қўлингдан келса, мени тутиб ол», «Далласдаги харидорлар клуби» ва «Авлиё Валентин куни» фильмлари билан машҳур. 2005 йил у Бен Аффлекка турмушга чиққан. 2017 йилда эса ажрашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » People журнали сайёрадаги энг гўзал аёлни аниқлади