15:38 / 25.04.2019
3 543

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилди (видео)

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилди (видео)
Қозоғистонда 16 апрель куни 1990—1991 йилларда туғилган уч нафар шахс Ўзбекистон фуқароси С.Яни ўзи яшайдиган уйдан куч ишлатиб ўғирлаб кетган, деб хабар беради «Zakon.kz» га таяниб "Дарё".

Улар жабрланувчи фуқаронинг дўсти — Ўзбекистон фуқароси М.Сдан 300 минг танга талаб қилган. Аниқланишича, жиноятчилар аввалроқ М.Сдан қўрқитиш усули билан 100 минг танга ундирган.

Ҳозирда уч нафар шахснинг ҳаммаси қўлга олинган. Шунингдек, жабрланувчилардан бирига тегишли «Lada Largus» автомашинаси калити мусодара қилинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур ҳолат акс этган видеолавҳани қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: ВИДЕО

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилди (видео)