Путин Украинадаги сайлов натижаларига муносабат билдирди

  • 25 апрель 2019, 16:06
  • 1 418
  • Дунё
  • Путин Украинадаги сайлов натижаларига муносабат билдирди
    Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Владивостокда КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан ўтказилган Россия-Корея музокаралари якунида матбуот анжуманида чиқиш қилди.
    Путин Украинадаги сайлов натижалари бўйича илк марта муносабат билдирди.
    «Бу Порошенко сиёсатининг тўла барбод бўлиши. Тўлиқ ва мутлақо. Янги ҳукумат буни тушуна олмайди», деган Россия президенти.

    У сайловда Владимир Зеленский ғалаба қозонишидан кейин Россия-Украина муносабатлари қандай давом этиши мумкинлиги тўғрисидаги фикрларини ҳам билдириб ўтган.

    «Мен аниқ билмайман, бу Украинанинг янги ҳукумати қандай сиёсат олиб боришига боғлиқ. Биз эса муносабатларни тўла тиклаш тарафдоримиз, аммо биз буни фақат бир томонлама қила олмаймиз», деган Путин Украинанинг янги президенти даврида икки мамлакат муносабатлари қандай кўринишда бўлиши ҳақидаги саволга жавобан.

    У шунингдек, 24 апрель куни имзоланган ДХР ва ЛХР аҳолисига Россия паспортини беришни соддалаштириш бўйича фармонига изоҳ бериб ўтган.
    «Бу қандайдир негатив реакцияларга сабаб бўлдими? Шундайми? Бу жуда ғалати-ку? Польша бир неча йилдан буён украинларга польяк картасини бериб келади, Руминия ва Венгрия эса паспорт беради. Бу жаҳон амалиётида бор иш. Менда шундай савол туғилмоқда: Украинада яшовчи рус бўлиш, Украинада яшовчи польяк, венгр ёки румин бўлишдан ёмонроқми? У ерда яшовчилар турли қариндошлик алоқалари орқали Россия билан боғлиқдир. Мен бу ерда ҳеч қандай ноодатий нарса кўрмаяпман», деган Путин.

    Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Зеленскийни Украинадаги президентлик сайловида ғалаба қозониши муносабати билан табрикламади.

    Путин Украина шарқидаги тан олинмаган «Донецк халқ республикаси» ва тан олинмаган «Луганск халқ республикаси» ҳудудида истиқомат қилувчиларга Россия фуқаролигини бериш жараёнини соддалаштириш тўғрисидаги фармонини имзолади.

    Зеленскийнинг жамоаси бу фармон туфайли Россияни «оккупант давлат» деб атади ва бу давлатга нисбатан санкцияларни кучайтиришни сўради.

    Фикрлар

    » » Путин Украинадаги сайлов натижаларига муносабат билдирди