10:06 / 26.04.2019
3 670

АҚШ номаълум учар жисмларни янгича кузатишни бошлайди

АҚШ номаълум учар жисмларни янгича кузатишни бошлайди
Фото: Globallookpress.com
АҚШ ҳарбий денгиз кучлари номаълум учар жисмлар (НУЖ)ни аниқлаган учувчилар учун ҳисобот шаклини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.
Ушбу янги директив маълумот тўплаш жараёнини тартибга солиш ва аниқланмаган кузатувларни таҳлил қилиш имконини беради.

ҲДК вакили сўзларига кўра, ҳарбийлар ўзга сайёраликлар билан алоқалари ҳақида маълумот бермайди, аммо сўнгги йилларда АҚШ ҳаво майдонида пайдо бўлган номаълум самолётлар ҳақидаги бир неча ҳодисалар хабар қилинди. Расмийларнинг айтишича, хавфсизлик нуқтаи назаридан, ҲДК ва АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари ушбу ҳодисаларни текширмоқда.

Манбага кўра, НУЖ атамаси ўрнига «ноаниқ ҳаво феномени» (НҲФ) атамаси киритилади. Янги тизим барча мавжуд ахборотларни таҳлил қилиш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ номаълум учар жисмларни янгича кузатишни бошлайди