
RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян Донбассда истиқомат қилувчиларга Россия паспортини бериш бошланганига ўз муносабатини билдириб, мамлакатдаги демографик ҳолат ва сиёсат ҳақида гапирди.
Қуйида унинг телеграм-каналида эълон қилинган пост қисқача таржима қилинган ҳолда келтирилади:
«Беш йилдан бери Донбасс учун фуқаролик ҳақида фиғонларимни эшитган барчага раҳмат. Ақл ғолиб бўлди, раҳм-шафқат ғалаба қозонди, биз зафар қучдик.
Келинг, энди барча руслар учун фуқароликни қўлга киритмагунимизга қадар тўхтамаймиз. Соғлом инсоннинг қарши далиллари қуйидагича:
1. «Замонавий дунёда этник асосда фуқароликни бериш мумкин эмас».
Мумкин. Исроил бермоқда, Германия беряпти, Греция - деярли барча.
Соғлом инсонни Россия бир маданият, тарих, тил, умумий ўтмишга эга одамларни ортга қайтариб олаётгани ғижинтирмайди. Мен буни арман миллатига мансуб шахс сифатида гапиряпман. Ғашини келтирмайди.
2. «Янги одамлар - бюджетга юк».
Бюджетга юк - янги одамларнинг йўқлиги. Ушбу бюджетни шакллантирадиган солиқларни тўлайдиган ва ишлашга қодир бўлганлар.
Демографик инқироз - Россиянинг асосий иқтисодий муаммоларидан бири. Ечим юзада турибди. Ўттиз йилдан бери турибди.
3. «Руслар қиёфаси остида турли одамлар келади... ўшалар».
Камроқ ўғирлаш керак - улар келмайди. Ҳар қандай тизимни тартибга солиш мумкин - хоҳиш-ирода етарли.
Агар ҳеч нарса ўзгартирилмаса, унда 2040 йилга келиб Россия демография жиҳатидан бутунлай бошқача мамлакат бўлади.
Авваламбор, Россия мусулмон мамлакатга айланади. Бу кўплаб ҳисоб-китоблар билан тасдиқланган тиббий факт. Ислом дини, умуман, бошқа динларга қарши ҳеч қандай фикрда эмасман. Бироқ, тасаввур қилинг - фарзандларингиз сизнинг ёшингизда бўлганида, Ҳабиб Нурмагомедов Россия президентига айланади. Мен унга ҳам қарши фикрда эмасман, лекин Ватанимни ўзим кўраётгандек - маданий, ақлий, ижтимоий ва диний шаклда фарзандларим учун сақлаб қолмоқчиман. Бу - кўплаб конфессиялар ва этнослар яшайдиган дунёвий давлат, сабаби аксарияти рус, православ этноси бу нозик вазиятни сақлаб қолишга имкон беради.
Илтимос, русларни уйга қайтаринг», - дея якун ясаган ўз постига Маргарита Симоньян.
Маълумот учун: Россияда истиқомат қилувчи мусулмонлар сони умумий аҳолининг тахминан 10-15 фоизини ташкил этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар