16:10 / 26.04.2019
3 117

Трамп ядро қуролидан воз кечиш истагини билдирди

Трамп ядро қуролидан воз кечиш истагини билдирди
Фото: «ТАСС»
Дональд Трамп АҚШ, Россия ва Хитой ядро қуролидан воз кечиши кераклигини айтди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб Дарё хабар берди.

«Бугун мен президент Владимир Путиннинг Россияда АҚШ билан Ким Чен Ин ва Шимолий Кореяга ёрдам бериш имкониятидан хурсанд эканини маълум қилганини кўрдим. Биз ядро қуролидан халос бўлишни хоҳлаймиз. Бундан барча халос бўлиши керак, Россия ҳам, Хитой ҳам», — деган Трамп.

Бундан аввал Оқ Уй Дональд Трампга Россия ва Хитой иштирокида ядро қуролларини қисқартириш бўйича янги келишув вариантини таклиф қилиш учун идоралараро қизғин музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилган.

«Президент қуролланиш устидан назорат Россия ва Хитойни ҳам қамраб олиши кераклиги ва барча қуроллар ва ракетларни ўз ичига олиши лозимлиги ҳақида аниқ тушунча берди», — деган Ой Уйнинг юқори лавозимли расмий вакили.

Аввалроқ Трамп Россия ва Хитойни қуролланиш харажатларини камайтиришга чақириб, маблағларни кераклироқ нарсага сарфлашни таклиф қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ядро қуролидан воз кечиш истагини билдирди