Фото: Sputnik
Украина президенти сайловларида ғолиб бўлган Владимир Зеленский Facebook’даги саҳифасида Туркияга кетиши ҳақида маълум қилди, бу ҳақда Sputnik хабар қилади.
Зеленский ўз постида тўрт ой давомида дам олиш кунларида бўлмагани, ниҳоят оиласи билан ҳордиқ учун вақт топилганини ёзган.
Бироқ Зеленский учун бундай «таътил» атиги икки кун бўлади, ундан кейин у Украинага қайтади.
«Очиқ бўлишга келишгандик. Туркияга кетмоқдамиз. Болаларни ҳар йили ўтказиладиган фестивалга олиб бормоқчиман. Ҳаммага илиқлик, соғлиқ ва яхши ҳордиқ тилайман», — деб ёзган Зеленский.
Владимир Зеленский 21 апрель куни ўтказилган сайловнинг иккинчи турида амалдаги президент Пётр Порошенкони катта фарқ билан ортда қолдириб ғолиб бўлди.
Зеленский сайловда иштирок этган украинларнинг 73,22 фоиз овозини олишга эришди.
Марказий сайлов қўмитаси ҳам, сайлов давомида ҳеч қандай жиддий қонунбузарликлар кузатилмаганини хабар қилди.
Марказий сайлов қўмитаси 1 майга қадар Украинада президент сайлови натижаларини расман белгилаши ва 3 кун ичида уларни оммага эълон қилиши керак. Демак, Зеленскийнинг инаугурация маросими 3 июнга қадар бўлиб ўтиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди