
Москва Басман суди Россия Федерал хавфсизлик хизмати “К” бошқармасининг собиқ ходими Андрей Васильевни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда РИА Новости хабарига асосан Спутник хабар берди.
Васильев тергов изоляторида камида 25 июнгача бўлади.
Бундан ташқари, бугун яна икки нафар полковник ҳибсга олинди. Улардан бири Дмитрий Фролов хавфсизлик хизматининг собиқ ходими, бошқаси эса Кирилл Черкалин ҳозирги вақтда тизимда хизмат қилмоқда.
Фролов “Сюльдюкар Нефтегаз" ва "Истсиб геологоразведка" компанияларда директор ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тергов маълумотларига кўра, 2011 йилда хавфсизлик ходимлари Гляделкин фамилияли шахсни жиноий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилишган.
Оқибатда Гляделкин компания устав капиталига тегишли бўлган улушни таъмагирларга бериб юборишга рози бўлади.
Етказилган зарар 490 миллион рублни ташкил қилди. Шу билан бирга, ФХХ ходими Чекалин жуда кўп миқдорда пора олишда гумонланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар