
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Москва Украина фуқароларига соддалаштирилган тарзда Россия фуқаролигини бериш ҳақида ўйлаяпти. У бу ҳақда Хитойга ташрифи якунлари бўйича матбуот анжумани пайтида хабар берган, деб ёзади Kun.uz.
«Биз нафақат ЛХР ёки ДХРда истиқомат қилаётган кишиларга фуқароликни олишнинг бундай усулини тақдим қиляпмиз. Биз Украина фуқароларига соддалаштирилган тарзда фуқароликни бериш ҳақида ўйлаяпмиз», - дея маълум қилди у.
24 апрелда Путин Донбасс аҳолиси томонидан Россия паспортларини соддалаштирилган тартибда олиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Россия етакчиси таъкидлашича, ўзини мустақил деб эълон қилган «Луганск халқ республикаси» ва «Донецк халқ республикаси» аҳолиси учун паспорт бериш жараёнидаги соддалаштиришда ноодатий ҳеч нарса йўқ, сабаби бу бир қатор давлатларда оддий амалиёт саналади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар