00:25 / 28.04.2019
3 204

Зеленский 40 метрли яхта ҳақидаги хабарга изоҳ берди: «Мен ҳақиқат тарафдориман»

Зеленский 40 метрли яхта ҳақидаги хабарга изоҳ берди: «Мен ҳақиқат тарафдориман»
Украина президенти сайловларида ғалаба қозонган Владимир Зеленский унинг яхтада дам олиши ҳақида ОАВда тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Сиёсатчи жума куни оиласи билан бир неча кун Туркияда дам олмоқчи эканлигини, тўрт ойдан буён дам олмасдан ишлаганини маълум қилди. Сўнгра айрим нашрларда Зеленский дам олиш кунларини узунлиги 40 метрли яхтада ўтказишни режалаштиргани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Украинанинг янги сайланган президенти матбуот хизмати бу хабарларни ёлғон деб атади.

"Мен оддий одамман. Ва ҳақиқат тарафдориман. Менга яхталар ва виллаларнинг кераги йўқ. Шунчаки икки кун оилам ва фарзандларим билан бўлмоқчиман", — дея Зеленскийдан иқтибос келтиради Capital.ua.

Владимир Зеленский 21 апрель куни Украина президентлиги учун ўтказилган сайловнинг иккинчи турида рақиби, амалдаги президент Петро Порошенкони катта фарқ билан ортда қолдириб ғолиб бўлди - у сайловда иштирок этган украинларнинг 73,22 фоиз овозини олишга эришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский 40 метрли яхта ҳақидаги хабарга изоҳ берди: «Мен ҳақиқат тарафдориман»