14:33 / 28.04.2019
5 866

Дунёдаги энг баланд чархпалак 2020 йилда фойдаланишга топширилади

Дунёдаги энг баланд чархпалак 2020 йилда фойдаланишга топширилади
Фото: National Geographic
2020 йилда Дубайда дунёдаги энг баланд чархпалак фойдаланишга топширилади. Унинг баландлиги 250 метрни ташкил этади. Бу ҳақда National Geographic'га таянган ҳолда "Дарё" хабар берди.

Чархпалакнинг ҳар бир «оёғи»га 15 та Лондон автобусларини сиғдирса бўлади.
Рекорд даражада баланд чархпалакнинг очилиш маросими Дубайда Expo 2020 халқаро кўргазмаси доирасида бўлиб ўтади. Объектга Ain Dubai номи берилган.

Фото: Google Images
Ain Dubai рақамларда:
- 5 тонна — чархпалак чамбарини ушлайдиган ҳар бир спицанинг вазни;
- 2400 километр — спица ичидаги барча кабелларнинг бир-бирига уланса, умумий узунлиги. Бу Дубай ва Қоҳира ўртасидаги масофага тенг;
- 16 та Airbus A380 самолётининг оғирлиги — Ain Dubai чамбарагининг вазни;
- 250 метрдан баланд —Ain Dubai баландлиги (ҳозирда рекорд даражада, Лас Вегасдаги High Roller 167 метрни ташкил этади);
- 126 метр — конструкцияни ушлаб турувчи тиргакларнинг узунлиги.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг баланд чархпалак 2020 йилда фойдаланишга топширилади