
Калифорния штати полицияси 23 апрель уни автомобилда пиёдаларни босиб кетиш билан боғлиқ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Полициянинг айтишича, 34 ёшли Исайя Жоэль Пиплс пиёдаларни мусулмон деб ўйлаган ва шунинг учун ўз машинасини атайин уларнинг устига ҳайдаган. Ҳодиса Саннивейл шаҳрида юз берган.
“Анадолу” агентлиги ҳодисада жабрланган тўрт йўловчи касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди. Хорижлик 13 яшар қизнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Исайя Жоэль Пиплс 2005-2006 йилларда Ироқда снайпер бўлган, пиёдаларни босиб кетишидан олдин АҚШ мудофаа вазирлигида молиявий нозир бўлиб ишлаган. У саккиз кишининг ҳаётига қасд қилишда айбланмоқда ва умрбод озодликдан маҳрум этилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар