18:38 / 28.04.2019
3 078

Зеленский Россия билан музокара олиб боришга тайёрлигини билдирди

Зеленский Россия билан музокара олиб боришга тайёрлигини билдирди
Украинадаги сайловда ғолиб чиққан Владимир Зеленский Россия томони билан музокара олиб боришга тайёрлигини билдирди.

Зеленский шу билан бирга «Украина билан ҳарбий ва иқтисодий таҳдид тилида гаплашиш ярамаслиги» ҳақида ҳам баёнот берган. У Донбассдаги вазиятни изга солишда бошқа йўлдан бориш кераклигини таъкидлаган.

Россияга қарши кечадиган музокара норманд формати остида ўтиши таъкидлаб ўтилди. Муносабатларни йўлга қўйиш эса ҳар икки давлат фуқароларини ўзаро алмаштиришга боғлиқ. Зеленский бу ўринда «барчани барчага» алмаштиришни таклиф қилмоқда. Яъни, ҳар икки томонда ҳам бир-бирининг фуқаролари қолмаслиги керак.

Аммо Зеленский Путин билан ёлғиз кўришиб, гаплашиб олмоқчи эмас. Музокарада ғарб давлатлари ҳам иштирок этади. Ўзаро муносабатлар эса фақат Донбасс ва Қрим тўлиқ Украина таркибига қайтгач изга тушиши мумкинлиги айтилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Россия билан музокара олиб боришга тайёрлигини билдирди