23:23 / 28.04.2019
4 192

Жириновский Россия Украинани қандай «бўлиб олиши»ни кўрсатиб берди

Жириновский Россия Украинани қандай «бўлиб олиши»ни кўрсатиб берди
РЛДП партияси раҳбари Владимир Жириновский ўз туғилган кунига совға қилинган торт мисолида Россия Украинани қандай бўлиб олишини кўрсатиб берди, деб ёзади Sputnik «РИА Новости» хабарига асосан.

Ижтимоий тармоқ саҳифасида жойлаштирилган видеолавҳада, Жириновский ўзига хос бўлган ҳазиломуз оҳангда шундай деди: «Мен ҳар доим айтганман, Киев ҳеч қачон Украинага тегишли бўлмаган ерларга хўжайинлик қилмоқда. Днепрнинг чап қирғоғи, Новороссия ҳудуди – бу рус ерлари ва улар Москва қўл остига қайтади.

«Россия-1» журналистлари менга Украина шаклида торт совға қилди. Ҳозир биз уни адолат билан бўлиб оламиз. Майли Ғарб томонда жойлашган учдан бир қисми Украинага қолсин. У томон — «Галиция» деб номлансин. Уларга шу қолади. Қолгани эса Россия байроғи остига ўтади.

Торт жуда мазали. Кўраяпсизми мен уни қандай оҳиста кесаяпман. Ҳеч кимга ёмонлик қилиш ниятим йўқ. Учдан бири уларга, учдан иккиси – бизга», — дейди ҳазилкаш Жириновский.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жириновский Россия Украинани қандай «бўлиб олиши»ни кўрсатиб берди