06:35 / 29.04.2019
3 020

Болакай бувисининг қабрига гул қўйиш учун ўндан ортиқ машиналарни ювиб чиқди

Болакай бувисининг қабрига гул қўйиш учун ўндан ортиқ машиналарни ювиб чиқди
Етти ёшли Эштон Мюррей (Ashton Murray) марҳума бувисининг дафн маросимида қабрга гулдаста учун ўзи мустақил равишда пул ишлаб топишга қарор қилди, дея хабар қилмоқда Darakchi.uz нашри.

Мюррей ота-онасининг ёрдамида бувиси Бренда Хасбенднинг қабрига қўйиладиган гулдастага пул тўплаш учун автомобилларни ювмоқчи бўлди. Оила ўз уйларининг ёнига картон қути қўйишди ва унга: “Икки фунт стерлингга машинангизни ювиб бераман”, деб ёзиб қўйишди. Унинг пастига эса: “Мен етти ёшдаман” деган ёзув ҳам бор эди.

Илк 15 дақиқада ҳеч қандай машина тўхтамади, аммо эълон Фейсбукка қўйилгач, мижозлар турнақатор бўлиб кетди. Ўзида йўқ хурсанд Эштон енг шимариб ишга киришиб кетди.

Алалоқибат, Эштон 100 фунт стерлинг йиғишга муваффақ бўлди. Лекин бу пулларга гулдаста сотиб олинмади. Негаки, Мюррейларнинг фикрича, агар бувилари ҳаёт бўлганида невараси бу пулларга фойдали бирон нима сотиб олишни истаган бўларди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болакай бувисининг қабрига гул қўйиш учун ўндан ортиқ машиналарни ювиб чиқди