08:54 / 29.04.2019
3 095

Эрдўған Туркияда дам олаётган Зеленскийга тансоқчиларни бириктириб қўйди

Эрдўған Туркияда дам олаётган Зеленскийга тансоқчиларни бириктириб қўйди
Украинанинг бўлғуси президенти Владимир Зеленский Туркиянинг Бодрумида президент Ражаб Тоййиб Эрдўған унга ажратган тансоқчилар нигоҳи остида дам олмоқда. Бу ҳақда “Страна.ua” нашрига иқтибос келтирган ҳолда “Kun.uz” нашри маълум қилди.

Аввалроқ Зеленский ижтимоий тармоқларда Туркияда дам олаётганини ва бу унинг охирги 4 ой ичидаги илк дам олиш кунлари эканини маълум қилган.

“Ҳозирда курортда турли давлатлардан 20 га яқин юқори лавозимли амалдор дам олмоқда, бироқ ҳеч кимга бунчалик юқори эътибор йўқ. Зеленскийнинг Эрдўған тақдим қилган тансоқчилари жуда жиддий. Журналистлар уни ресторанда овқатланаётганда суратга олишмоқчи бўлишганда, тансоқчилар бунга кескин тарзда йўл қўйишмади”, деб маълум қилинган хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Туркияда дам олаётган Зеленскийга тансоқчиларни бириктириб қўйди