Фото: Twitter / Sao Paulo Fashion Week
Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида ўтаётган модалар намойиши пайтида фожиа юз берди, деб хабар берди Daryo.uz.
26 ёшли модель йигит оёқ кийими ипларига ўралашиб қолиб, подиумда ҳалок бўлди.
Талес Соарес томошабинларга мода ҳафталиги доирасида янги либосни намойиш этаётган эди.
У подиумга чиқиб, тасодифан оёқ кийимининг ипларига ўралашиб қолди ва йиқилиб тушди. Томошабинлар бу намойишнинг бир қисми деб ўйлади, шунинг учун ҳеч ким уни қутқаришга шошилмади.
Йигитда тутқаноқ бошланиб, унинг оғзидан кўпик чиқа бошлаганидагина подиумга тиббий ходим етиб келди.
Тадбир ташкилотчиси Sao Paulo Fashion Week’нинг Twitter’даги саҳифасида Оcкса бренди либосини кийиб подиумга чиқишдан аввал Соареснинг тоби қочгани ҳақида маълумот берилди.
Тадбирга етиб келган шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга уринди, бироқ бунинг иложи бўлмади.
Модель шифохонага олиб борилди, аммо у аллақачон вафот этган эди.
[media=https://youtu.be/s5_AkcL_O2Y] «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади