date
views 3 111

Владимир Познер Марказий Осиё давлатларига демократия керак эмаслигини айтди

Владимир Познер Марказий Осиё давлатларига демократия керак эмаслигини айтди
Россиялик телебошловчи Владимир Познер собиқ СССРнинг қайси давлатлари демократияга муҳтожлиги ҳақидаги савол юзасидан ўз фикрини билдирди, дея ёзади Kun.uz нашри.

Владимир Познер собиқ иттифоқ республикаларига демократия керак ёки керак эмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Демократияга ўтиш, унинг сўзларига кўра, халқ тарихий ривожланиш ва тажриба натижасида бунга тайёр бўлганида мумкиндир.

«Ҳурматли, Владимир Владимирович, сўнгги «Познер» кўрсатувида Михаил Погребинский билан суҳбатлашдингиз. Унда сиз ўзбекистонлик аёл билан мулоқотда у «бизга демократия керак эмас», деб айтганини тилга олдингиз. Собиқ СССР давлатларига демократия керакми ва бунга «тайёр» бўлиш мумкинми?» - дея савол билан мурожаат қилган ўқувчи Баҳром Ражабов.

«Ҳурматли, Баҳром Ражабов. Айрим собиқ иттифоқ республикаларига демократия у ёки бу шаклда, қандайдир миқёсда керак: Болтиқбўйи мамлакатлари, Грузия, Арманистон, Молдова, Украина, Россияга. Бошқа мамлакатларга - Озарбайжон, Қозоғистон, Марказий Осиё давлатларига - бугунги кунда бу аниқ керак эмас», - дея жавоб берди Познер.

«Менинг фикримча, тарихий ривожланиш ва тажриба натижасида у ёки бу халқ нимагадир «тайёр» бўлади. Ва у «тайёр» бўлганида, бу нарса содир бўлади», - дея хулоса қилган телебошловчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Владимир Познер Марказий Осиё давлатларига демократия керак эмаслигини айтди