Қозоғистонлик модель Miss USSR UK—2019 танловида 3-ўринни олди

  • 29 апрель 2019, 14:55
  • 897
  • Дунё
  • Қозоғистонлик модель Miss USSR UK—2019 танловида 3-ўринни олди
    Олмаоталик Лаура Мухтар Лондонда бўлиб ўтган Miss USSR UK—2019 гўзаллик танловида ўрин олди, деб хабар берди Daryo.uz.
    Танловнинг якуний босқичида 11 нафар қиз иштирок этган. Кузатув натижаларига кўра қозоғистонлик 23 ёшли қиз учинчи ўринни эгаллаган.

    Иккинчи ўринни эса россиялик модель Ксения Очередко олган. Miss USSR UK —2019 унвонини эса арманистонлик 18 ёшли Ангелина Чабанян қўлга киритган.
    У, шунингдек, интернет орқали овоз бериш натижаларига кўра «Томошабинлар эътибори» мукофотига ҳам сазовор бўлган.

    Маълумот учун, Miss USSR UK танлови 2013 йилда россиялик тадбиркор Юлия Титова томонидан ташкил этилган. Унда собиқ иттифоқ давлатларидан бўлган энг чиройли қизлар иштирок этади. Танлов Лондонда еттинчи бор ўтказилмоқда.

    » » Қозоғистонлик модель Miss USSR UK—2019 танловида 3-ўринни олди