
Украина президенти сайловларида ғалаба қозонган Владимир Зеленский жамоаси амалдаги давлат раҳбари Пётр Порошенко ва унинг атрофидагиларга хорижга чиқиш таъқиқланиши тўғрисидаги петицияни қўллаб-қувватлади деб ёзади Kun.uz нашри.
"Ҳар бир жиноят иши учун доимо муносиб жавоб бўлади", -дея қайд этган Зеленский штаби.
Зеленскийнинг вакиллари журналист Александр Дубинскийнинг Киев округ маъмурий судига президент ва парламент сайловларидан сўнг Пётр Порошенко, президент администрацияси раҳбари Игор Райнин ва "Пётр Порошенко блоки" фракцияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Игор Кононенколарга бир йил давомида мамлакатни тарк этишни таъқиқлаш тўғрисидаги мурожаатини ана шундай изоҳлади.
Ҳозирда суд мазкур даъво бўйича иш очиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ Зеленский ўз штабида 20та йирик коррупцияга қарши ташкилотлар вакиллари билан учрашув ўтказганди. У коррупцияни Украинанинг асосий муаммоларидан бири деб эътироф этган ва мутахассисларни бу муаммони биргаликда ҳал қилишга чақирган.
Politeka нашрининг хабар беришича, коррупцияга қарши курашиш маркази раҳбари Виталий Шабунин учрашув вақтида ҳозирги ҳукумат даврида давлат бюджетидан катта миқдорда маблағ ўғирлангани ҳақида маълум қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар