
Волейболчи Жаклин Карвалью Бразилия суперлигаси учрашуви пайтида интервью бераётиб ҳушидан кетди, деб хабар қилди Day.Az нашри.
Спортчи қиз “SESI Сан-Паоло” ва “EMS Таубате” жамоалари ўртасида кечаётган ўйин пайти журналистларга интервью бераётган эди. Кутилмаганда Жаклиннинг кўзлари юмилиб, ёнбошга йиқилади. Уни оператор ва мухбир ушлаб қолади. Ўша заҳотиёқ Жаклинга тиббий ёрдам кўрсатилди. Маълум бўлишича, унинг қон босими кескин тушиб кетган экан.
Жаклин Карвалью – волейбол бўйича Бразилия терма жамоаси таркибида икки карра Олимпиада чемпиони бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар