
Озарбойжоннинг Боку шаҳрида аргентиналик футболчи Лионель Мессининг қиёфадоши истиқомат қилиши маълум бўлди, дея хабар қилди Darakchi.uz нашри.
Озарбойжонлик Роял Агамалиевнинг ташқи кўриниши Мессига шунчалик ўхшашки, эндиликда у “озарбойжонлик Месси” деб атала бошлади.
Силлиқ жағ, қирғий нигоҳ ва паст бўй афсонавий Мессини ёдга солади.
Эндиликда озарбойжонлик Месси аргентиналик футболчи каби юлдузга айланган. У Боку кўчалари бўйлаб тинмай дастхатлар ёзиб беради, эсдалик учун фотосуратга тушади.
Бокулик Месси ҳайдовчи бўлиб фаолият юритади. Унинг энг катта орзуси – чинакам Лионель Месси билан учрашиб, аргентиналик юлдузни Озарбойжон бўйлаб сайр қилдиришдир.
[media=https://youtu.be/zEZH2oDWov0] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар