
Фото:«EADaily»
Белоруссия президенти Александр Лукашенко тансоқчиларининг собиқ бошлиғи Андрей Втюрин мамлакат давлат хавфсизлик қўмитаси томонидан пора олишда айбланиб ҳибсга олинди.
Вютрин ўтган хафтада қамоққа ташланган, унинг қанча миқдорда пора олгани ҳақида маълумот мавжуд эмас. Вютрин 2007 йилдан 2014 йилгача мансабда бўлган. Махсус хизматлардаги фаолиятини 1995 йилдан бошлагани айтилади.
Белоруссия давлат хавфсизлик қўмитаси вакили Андрей Ярош хабарга изоҳ беришдан бош тортгани маълум қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар