date
views 4 736

Зеленский йиғлаётган Рамзон Қодиров видеоси учун барча мусулмонлардан узр сўради

Зеленский йиғлаётган Рамзон Қодиров видеоси учун барча мусулмонлардан узр сўради
Украинанинг бўлғуси президенти Владимир Зеленский унинг “ЧистоNews” номли кўрсатувида Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров намоздан кейин йиғлаётгани лавҳалари ишлатилгани учун мусулмонлар олдида узр сўради.

Унинг айтишича, у бу роликдан бехабар бўлган, чунки кўрсатувнинг ўша сонини бошқа муҳаррирлар гуруҳи тайёрлаган. Зеленскийнинг айтишича, Қодиров видеога тасодифан тушиб қолган. Воқеадан кейин унга қўнғироқ қилиб, вазиятга изоҳ беришни сўрашган.

“Гап умуман Қодиров ҳақида эмас. У ерда бу билан боғлиқ бўлмаган қандайдир видео бўлган. Бу видеога Рамзон Қодиров йиғлаётган лавҳалар тушиб қолган”, деб айтган Зеленский “112 Украина” телеканали эфирида.

“У ерда бундай вазият – мусулмон дунёси. Мана мени нима тўхтатди. Мен гап нимадалигини билмаслигим, бу воқеани қайта кўриб чиқишимни айтдим”, деб таъкидлаб ўтган Зеленский.

Сиёсатчининг айтишича, дин бу “оғриқли мавзудир”.
“Диний масалада ранжитиш бу хунук иш. Бутун мусулмон дунёси олдида йигитларимиз учун узр сўрамоқчиман”, деб айтган Зеленский.

Таъкидланишича, гап 2014 йилдаги воқеа ҳақида бормоқда. Ўшанда Зеленский ўз кўрсатувида Қодиров гўёки Харковда Ленин ҳайкали бузиб ташлангани учун хафа бўлаётгани лавҳаларини кўрсатиб, Чеченистон раҳбари устидан кулган. Кейинроқ интернетда Қодиров йиғлаётган ролик унинг отаси дафн маросимида, яна кейинроқ эса аслида ибодатдан кейин суратга олингани ҳақида маълумот пайдо бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский йиғлаётган Рамзон Қодиров видеоси учун барча мусулмонлардан узр сўради