
2018 йилда Хитойни 15 минг нафар доллардаги миллионер тарк этди. Бундай маълумотлар New World Wealth консалтинг компаниясининг Global Wealth Migration Review тадқиқотида келтирилган.
Россия бу борада 2-ўринни эгаллаган. Уни 7 минг миллионер тарк этган. 3-ўринни Ҳиндистон эгаллаган, у ердан бир йил ичида 5 минг миллионер кўчиб кетган. 4- ва 5-ўринларни Туркия (4 минг миллионер) ва Франция (3 минг) эгаллаган.
Миллионерлар аксарият Австралияга эмиграция қиладилар. Бу ерга бир йил ичида 12 минг нафар миллионер кўчиб ўтган. Бу борада 2-ўринни АҚШ (10 минг миллионер), 3-ўринни Канада (4 минг) эгаллаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар