
ЕЧЛ ярим финалидаги «Барселона»га қарши ўйин учун Испанияга келган «Ливерпуль» мухлислари қатор тартибсизликларни келтириб чиқармоқда. Улар Барселонадаги Placa Reial майдонида жойлашган меҳмонхоналардан бирининг бир неча хизматчисига ҳужум қилиб, шу ердаги фавворага камида икки нафар шахсни йиқитишди.
Most hated fans in the world. Is it any wonder why ?
— AFC BAM ?? (@ArsenalHomerton) May 1, 2019
Liverpool fans once again embarrassing the country in Europe. Let's hope Barcelona batter them tonight pic.twitter.com/UJnQP35yI0
Mundo Deportivo хабарига кўра, меҳмонхонадаги безориликда иштирок этганликда айбланган мухлислардан 6 нафари ҳибсга олинган. Уларнинг дўппослаши оқибатида икки хизматчи тиббий ёрдамга муҳтож аҳволга келган, яна икки кишининг айрим жойлари кўкариб, улардан бирининг бурни синган.
Английская быдлятина в своём репертуаре - фанаты Ливерпуля бросили в барселонский фонтан мимо проходящего китайского туриста. pic.twitter.com/1FfQeJSLki
— Ofnews (@okolofnews) May 1, 2019
Ушбу ҳолатлар видеоси интернетда тарқалиб кетгач, «Ливерпуль» расмий баёнот билан чиқиб, Англиянинг Мерсисайд графлиги полицияси ва Испаниянинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда бегона кишини сувга итариб юборган мухлисларнинг шахсини аниқлаш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилди.
«Бундай хатти-ҳаракатлар ўта номаъқулчиликдир, бу каби ҳолатларга йўл қўйилмайди. Клуб шунга ўхшаш ҳолатларнинг барчаси юзасидан тегишли чора кўрилишини назардан қочирмайди», – дейилади «қизиллар»нинг расмий билдиришида.
«Ливерпуль» ижрочи директори Питер Мур ўз твиттерида мурожаат билан чиқиб, мухлисларни муносиб хулқ-атворга чақирди.
«Бутун Европани забт этганимиздан фахр билан қўшиқ куйлаймиз. Лекин, келинг, бу чиройли шаҳарга муносиб ҳурмат билан муносабатда бўлайлик, ўзимизни тутишимиз ҳам «Ливерпуль» номига яраша бўлсин.
Шубҳасиз, вақтимизни чоғ ўтказамиз, аммо биз – «Ливерпуль»чилармиз. Шундай экан, келинг, ўзимизни марҳаматли тутиб, тавозени унутмайлик», – деб ёзди Питер Мур.
Эслатиб ўтамиз, «Камп Ноу»даги «Барса»–«Ливерпуль» ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
Ливерпуль ФанатлариБарселонада ТартибсизликИспания МеҳмонхоналариМерсисайд ПолициясиКлуб БаёнотиФаввора Ҳужуми Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар