
Махсус вакил Залмай Халилзод бошчилигидаги АҚШ делегацияси ва "Толибон" ҳаракати Афғонистондан Америка қўшинларини олиб чиқиб кетиш бўйича келишувга эришиш учун Қатарда навбатдаги музокараларни бошлайди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар қилди.
Хабарга кўра, Халилзод "Толибон" сиёсий офиси раҳбари мулла Абдул Ғани Барадар билан учрашган, улар афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш борасида фикр алмашган.
Қатар ҳукумати ҳозирча Доҳада янги музокаралар бўлиб ўтишини тасдиқламаган.
Америка делегацияси ва "Толибон" ўртасида март ойида музокаралар бўлиб ўтганди. Томонлар унинг сермаҳсуллигини қайд этишган, аммо Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш бўйича келишув имзоланмаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар