
Фото: Express
Британиялик шифокор Кристиан Йессен Лондондаги тиббиёт конференцияси вақтида олдиндан билиш мумкин бўлган жиддий касалликлар белгилари ҳақида гапирди. Унинг тадқиқоти натижалари Express газетаси томонидан эълон қилинган.
Йессен ва унинг ҳамкасблари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, аксарият касалликларни оёқ юзи (кафти) ҳолати бўйича аниқлаш мумкин. Хусусан, диабетга мойил бўлган кишилар доимий равишда ортопед қабулида бўлиши керак.
Шифокорлар аниқлик киритишича, қонда шакар даражасининг кўпайиши қон айланишига салбий таъсир кўрсатиб, нервларни шикастлайди ва бемор оёқларидаги сезувчанликни йўқотади. Шу тариқа, киши оёқни қадоқ қилиб юборса ҳам инфекцияни пайқамайди.
Шунингдек, хабар қилинишича, совуқ ва рангпар оёқлар бекилиб қолган артериялар ҳамда юрак-қон томир касалликларидан дарак бериши мумкин.
Доимий мушаклар кучсизлиги аритмия ва неврологик касалликлардан далолат беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар