00:06 / 03.05.2019
3 420

Нур-Султон ва Олмаотада сайлов олдидан норозилик чиқишлари бўлиб ўтди

Нур-Султон ва Олмаотада сайлов олдидан норозилик чиқишлари бўлиб ўтди
Фото: Tengrinews
Қозоғистоннинг Нур-Султон ва Олмаота шаҳарларида рухсат этилмаган норозилик намойишлари бўлиб ўтди, деб хабар берди Daryo.uz.

Намойишчилар Республика шоҳ кўчаси ва Кенесари кўчаси бўйлаб юриб, ҳокимиятни ҳаққоний ва адолатли сайловлар ўтказишга чақирган.

Пойтахт полиция департаменти раҳбари Ержан Саденов ва унинг ўринбосари Бакитжан Малибаев Нур-Султонда тўпланган одамларни тарқалишга чақирган ва полициячилар иши бўйича шикоятларни кўриб чиқишга ваъда берган.

Олмаотада бундай намойишлар Горкий номидаги боғда бўлиб ўтган. Қайд этилишича, ҳар иккала шаҳарда тўпланган намойишчилар билан прокуратура ва ҳокимлик маъмурияти вакиллари суҳбатлашган. Шунингдек, айрим намойишчилар қўлга олингани айтилмоқда.

«Сизлар ноқонуний митинг ўтказяпсиз. Бунинг учун рухсат олишингиз керак эди. Маъмурий жавобгарликка тортилишингиз мумкин. Илтимос, тарқалинг...», — деган Олмаотада тўпланган намошийчиларга қарата Медеу тумани прокурори Асхат Жакупов.

Қозоғистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайлов 2019 йил 9 июнь куни бўлиб ўтади. Аввалроқ сайлов натижалари 16 июндан кечикмаслиги, ушбу лавозимга тўққиз киши даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нур-Султон ва Олмаотада сайлов олдидан норозилик чиқишлари бўлиб ўтди