22:38 / 03.05.2019
2 960

Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Токио метросида реклама қилинмоқда (фото)

Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Токио метросида реклама қилинмоқда (фото)
Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Токио метросида реклама қилинмоқда. Қўҳна Самарқанд ва Бухоронинг диққатга сазовор тарихий жойларининг ранго-ранг суратлари акс этган реклама баннерлари Токио метросининг “Shinjuku”, “Otemachi” ва “Ikebukuro” станцияларида жойлаштирилган.

Реклама баннерларидаги “Ўзбекистон – Буюк Ипак йўлининг юрагига хуш келибсиз” чақириғи ва Ўзбекистоннинг ёрқин суратлари японияликларни бефарқ қолдирмаслиги керак.

Япония пойтахти метросидаги реклама кампанияси Кунчиқар мамлакат аҳолисини ўзига жалб қилиши ва олис юртдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг янада кўпайишига туртки бериши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Токио метросида реклама қилинмоқда (фото)