
Қрим ОАВлари шамолнинг ҳаво шарида 12 ёшли қизчани очиқ денгиз томонга учириб кетиши тасвирланган видеолавҳаларни ҳавола қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар беради.
Лавҳаларда ҳаво шарининг уй ҳовлиси ичига тушганини кўриш мумкин. Сават ерга тўғри ҳолатда тушган, аммо ҳаво шари йиртилган.
Маълум бўлишича, бундай вазият ҳаво шарининг ерга нотўғри қўндирилиши сабаб бўлган. Ҳаво шарида тўрт кишидан иборат бир оила ва бир инструктор бўлган.
Бироқ, ҳаво шари қўнгач, тўрт киши ундан ташқарига чиққан, қизалоқ эса ҳаво шари савати ичида ёлғиз қолиб кетган.
[media=https://youtu.be/1RXLPAJkuQs] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг