20:28 / 04.05.2019
6 419

Бишкекда эркак 9 ёшли жиянини машинасига боғлаб, ерда судради (фото)

Бишкекда эркак 9 ёшли жиянини машинасига боғлаб, ерда судради (фото)
Фото: Бишкек ИИББ матбуот хизмати
Бишкекда 33 ёшли эркак 9 яшар жиянини BMW машинасига боғлаб, 20 метргача судраб кетгани аниқланди. Бу ҳақда Sputnik маълумотига таяниб, Daryo.uz хабар берди.

Маълум бўлишича, 27 апрель куни соат 8:00 да Биринчи Май тумани ИИБга «Олтин қозиқ» мавзесида бир эркак ёш болани дўппослаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари етиб келган ва эркакнинг шахси аниқланган.

Унинг 9 ёшли жияни Ж.К. танаси моматалоқ ва шилинган ҳолда топилган. Аниқланишича, уни 32 ёшли амакиси дўппослаб, машинасига боғлаб, ерда судраган. Бола касалхонага етказилган.

Милиция маълумотларига кўра, боланинг онаси уни қариндошларига ташлаб, ўзи Россияга ишлагани кетган. Гумонланувчи эркак эса Қирғизистон Жиноят кодексининг 266-моддаси — «Безорилик» билан айбланиб, қўлга олинган.

Бишкек ИИББ матбуот хизмати
Бироқ кейинроқ, Knews нашрининг маълум қилишича, милиция «инсонпарварлик» кўрсатиб, эркакни қўйиб юборган.

Қирғизистон омбудсмени Тўкон Мамитов ишни шахсий назоратига олган. У шаҳар болалар клиник касалхонасининг нейрохирургия бўлимида ётган боланинг аҳволи билан танишиб, шифокорлар билан суҳбатлашган. Шунингдек, боланинг мактаб директори ва синф раҳбари билан ҳам гаплашган.

Фото: Knews
Воқеадан хабар топган боланинг онаси Россиядан етиб келган. «Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш лигаси» фонди раҳбари Нозгул Турдубекова боланинг онаси инглиз тилидан дарс беришини, ёзги таътил пайтида ўғлини ўзи билан Россияга олиб кетмоқчи эканлигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бишкекда эркак 9 ёшли жиянини машинасига боғлаб, ерда судради (фото)