21:15 / 04.05.2019
3 534

Эрон президентининг укаси қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Эрон президентининг укаси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг укаси, 2017 йилда молиявий жиноятларда айбланиб ҳибсга олинган Ҳусайн Ферейдун қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди Kun.uz нашри.
Ферейдун 2017 йил 16 июлда ҳибсга олинганди. Ферейдун ва бошқа қатор шахсларга нисбатан бир нечта суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Ҳусайн Ферейдун маълум бир айбловлар бўйича суд тартибида оқланди, аммо бошқа айбловлар бўйича қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд қарори якуний бўлмагани сабабли тафсилотларни айта олмайман", - деди давлат хизматчилари суд департаменти раҳбари Ҳамид Ризо Ҳусайний.

Ҳусайн Ферейдун 2015 йилда Эрон ядровий дастури бйўича музокараларда мазкур давлатнинг махсус вакили бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон президентининг укаси қамоқ жазосига ҳукм қилинди