07:13 / 05.05.2019
3 375

Эрон АҚШнинг «ядровий ультиматуми»га жавоб қайтарди

Эрон АҚШнинг «ядровий ультиматуми»га жавоб қайтарди
Вашингтон томонидан босим ўтказилишига қарамасдан, Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради, деди Эрон парламенти раиси Али Ларижани.

«Ядровий келишувга мувофиқ, Эрон оғир сув ишлаб чиқариши мумкин, бу келишувни бузмайди»", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ISNA агентлиги.

Жума куни АҚШ давлат департаменти Бушердаги АЭС ҳудудидаги қўшимча қурилиш ва уран рудаси эвазига Эрондан бойитилган уран олиб чиқиб кетилишига нисбатан санкциялар киритилиши мумкинлигини маълум қилди.

Бундан ташқари. АҚШ Эрон томонидан уран бойитилиши ва мавжуд чекловлардан ортиқча оғир сув ишлаб чиқарилишига «тоқат қилолмаслигини» билдирган.

Оғир сувдан айрим турдаги ядровий реакторларда нейтронларни секинлаштирувчи сифатида фойдаланилади. Бундай реакторларда табиий уранни бойитмасдан қурол плутонийи ишлаб чиқариш мумкин.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон АҚШнинг «ядровий ультиматуми»га жавоб қайтарди