06:35 / 07.05.2019
3 020

Истанбул мэри сайловлари натижалари бекор қилинди

Истанбул мэри сайловлари натижалари бекор қилинди
Туркия марказий сайлов комиссияси мухолифат номзоди Икром Имомўғлу ғалаба қозонган Истанбул мэри сайловлари натижаларини бекор қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси вакили Ражаб Ўзал маълум қилди.

“Истанбулдаги сайловлар такроран ўтказилади. Улар омад келтирсин”, деб ёзган Ўзал твиттерда.
Унинг таъкидлашича, такрорий сайловлар 23 июнда бўлиб ўтади.

NTV телеканали маълумотларига кўра, қарор сайлов комиссияси томонидан 7 та овозга қарши 4 та овоз билан қабул қилинган.

Имомўғлу 31 март куни ўтган сайловларда 48,8 фоиз овоз тўплаб, рақиби – ҳукмрон партия номзоди, собиқ бош вазир, 48,55 фоиз овоз тўплаган Бинали Йилдиримни 13729 та овоз билан ортда қолдирган.

Адолат ва тараққиёт партияси сайловлар натижалари бўйича шикоят қилгач, сайлов комиссияси бир нечта сайлов участкаларидаги овозларни қайта ҳисоблаб чиққан, бироқ бу сайловлар натижаларига сезиларли ўзгартириш киритишга олиб келмаган.

Имомўғлу 17 апрелда янги лавозимини бажаришга киришиб кетган. Ҳукмрон партиянинг таъкидлашича, сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ўн минглаб одамлар иштирок этган. Бундан ташқари, сайлов участкаларининг ўнлаб ходимлари қоидаларга зид равишда тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбул мэри сайловлари натижалари бекор қилинди