АҚШда икки метрлик тимсоҳ эшик қўнғироғини чалишга уринди (видео)

  • 07 май 2019, 08:43
  • 1 447
  • Дунё
  • АҚШда икки метрлик тимсоҳ эшик қўнғироғини чалишга уринди (видео)
    Фото: ForumDaily
    Жанубий Каролина штатининг Мертл-Бич шаҳрида яшовчи Карен Алфано ўз уйи эшиги олдида тимсоҳнинг орқа оёқларида туриб, эшик қўнғироғини «чалишга» уринганини видеога олди. Бу ҳақда ForumDaily'га таяниб Дарё хабар берди.

    Видеода тимсоҳнинг Алфано уйи эшигига чиқмочи бўлгани акс этган бўлиб, четдан қараганда худди эшик қўнғироғини чалмоқчидек кўринган.

    Тимсоҳ уй олдидаги йўлакчани шикастлаб, эшикда тирноқ изларини қолдирган. Лекин эшик ойнасини синдириб, ичкарига кира олмаган. Қўнғироқни «чалгач», остонага хотиржам ётиб олган.

    Тимсоҳни олиб кетиш учун келган Жанубий Каролина Табиат ресурслари департаменти Алфано уйидан 1,6 километр узоқлиқда 3 метрлик яна битта тимсоҳ борлигини аниқлаган. Улар ҳар иккала тимсоҳларни олиб кетган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » АҚШда икки метрлик тимсоҳ эшик қўнғироғини чалишга уринди (видео)