
Фото: «Корреспондент.net»
Франциянинг жанубий ҳудудларида қор ёғиши, ҳавонинг совиши ва кучли шамол кузатилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб Дарё хабар бермоқда.
Қор ёғиши йўллардаги транспорт ҳаракатини мураккаблаштирди. Ер музлаш хавфи сақланиб қолмоқда.
5 май куни Вар ва Буш-дю-Рон шаҳарларида қирғоқ бўйлаб шамол тезлиги соатига 140 километрни ташкил қилди. Ҳудудда «олов ранг» хавфлилик даражаси эълон қилинди.
Марселда мистрал қирғоқ бўйлаб уч метр баландликдаги тўлқинлар кузатилди. Шаҳардаги хавфли об-ҳаво туфайли бир қатор намойишлар ва велотур пойгалари бекор қилинди.
Об-ҳаво маълумотларига қараганда, ҳаво юмшаши ва яхшиланиши душанба кунига қадар кутилмайди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар