06:33 / 08.05.2019
3 065

Германияда илк электр автобан очилди

Германияда илк электр автобан очилди
Германиянинг Гессен федерал ерида 7 май куни илк электр автобан очилди. Вайтерштадт ва Мёрфельден шаҳарлари орасидаги A5 трассасининг 14 кмлик қисми бўйлаб кунига бир неча маротаба турли компанияларнинг электр юк машиналари ҳаракатланади.

2020 йил ўрталарига келиб синов трассасига дизелда ишловчи ва қўшимча электр мотор билан жиҳозланган 5 та юк машинасини олиб чиқиш режалаштирилган.

Электр автобанда юк машиналар худди троллейбуслар каби юқоридан ўтказилган электр тармоғидан қувват олади.

Бу лойиҳани амалга оширишда Дармштадт техника университети ҳамда Siemens Mobility ва ENTEGA компаниялари иштирок этмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги осма электр тармоқлар конструкцияси қурилишига 14,6 млн евро ажратган. 2022 йилгача давом этадиган электр автобан синовларига қўшимча 15,3 млн евро ажратиш мўлжалланган. Айни вақтда вазирлик электр юк машиналарини ишлаб чиқишга 70 млн евродан кўпроқ маблағ ажратган.

Маълум қилинишича, келгусида яна иккита автобанда шундай конструкцияларни қуриш режалаштирилган. “Электр моторли ва ток қабул қилгичли юк машиналар атроф-муҳит учун зарарсиз юк ташишлар йўлидаги жуда самарали ечим ҳисобланади”, деб айтган вазирлик вакили.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда илк электр автобан очилди