Мьянмадаги аэропортга қўнган Бангладеш самолёти бир неча қисмга бўлиниб кетди

Мьянмадаги аэропортга қўнган Бангладеш самолёти бир неча қисмга бўлиниб кетди
Мьянма собиқ пойтахти Янгондаги халқаро аэропортда Biman Bangladesh Airlines авиакомпаниясининг Bombardier Dash 8 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Қўниш чоғида самолёт учиш-қўниш майдонидан чиқиб кетиб, бир неча қисмга бўлиниб кетган.

Ҳодиса туфайли самолёт бортида бўлган 33 кишидан 19 нафари касалхоналарга етказилди. Қурбонлар йўқ.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар