date
views 4 042

Туркияда муқаддас Рамазоннинг биринчи куни қандай ўтди (фото)

Туркияда муқаддас Рамазоннинг биринчи куни қандай ўтди (фото)
Мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойининг биринчи куни душанба, 6 май куни бўлиб ўтди.

Бу ойда мусулмонлар рўза тутади. Кун давомида овқатдан, ичимликдан, номақбул ишлардан ўзини тияди. Намоз ўқийди, диний ишлар билан машғул бўлади, садақа беради.

Туркия аҳли ҳам бошқа мусулмонлар каби Рамазонни интиқлик билан кутган. Душанба кунига ўтар кечаси бу йилги илк рўзани тутиш учун шаҳарда дўмбиралар садоси эшитилди. Улар Туркиядаги мусулмонларни илк саҳарликка уйғотди.

Кўпгина турклар анъанага кўра, биринчи ифторликни масжид яқинидаги майдонларда ва масжидларда жамоа бўлиб қаршилайди.

Энг ёқимли лаҳзалар қуёш ботиб, оғиз очар маҳалда бошланади. Рўзадорлар учун тайёрланган махсус таомлар, ширинликлар, мусиқий фестиваллар ва концертлар шаҳарга юқори кайфият улашади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда муқаддас Рамазоннинг биринчи куни қандай ўтди (фото)