07:10 / 13.05.2019
2 783

Цукерберг Facebook, WhatsApp ва Instagram’ни бўлиб юбориш ҳақидаги таклифга жавоб берди

Цукерберг Facebook, WhatsApp ва Instagram’ни бўлиб юбориш ҳақидаги таклифга жавоб берди
Facebook раҳбари Марк Цукерберг компания асосчиларидан бири Крис Хьюзнинг АҚШ ҳукуматини Facebook “монополияси”га чек қўйиш ва Facebook ижтимоий тармоғи, Instagram ва WhatsApp мессенжери бошқарувини бўлиб юбориш чақириғига изоҳ берди.

“У таклиф қилаётган нарса бу муаммоларни ҳал қила олмайди”, деб айтган Цукерберг. “Агар сиз ҳақиқатан демократия ва сайловлар ҳақида қайғураётган бўлсангиз, унда биз каби компаниялар ҳар йили сайловларга аралашувдан ҳимоя воситаларини яратишга миллиардлаб долларлар ажратишларини истайсиз”, деб қўшимча қилган Facebook раҳбари.

Унинг айтишича, Facebook катта компания эканидан жамият учун нафлар бор. Мисол учун, компаниянинг 2019 йилда хавфсизликка ажратадиган бюджети бир неча йил аввал биржага чиққанидан кейин олган даромадидан кўпроқни ташкил қилади. Цукербергнинг таъкидлашича, бу компания муваффақиятли бизнес олиб бораётгани сабабли мумкин бўлган.

Аввалроқ Facebook’ни 2007 йилда тарк этган Хьюз The New York Times нашрига мақола ёзиб, унда Цукерберг ҳукумат ёки хусусий сектордаги ҳар қандай одамдан кўпроқ ҳокимиятга эгалигини айтган.

Унинг таъкидлашича, Цукербергга Facebook’нинг овоз бериш ҳуқуқи билан таъминланган 60 фоиз акцияси тегишли, бу эса унга янгиликларни бериш, махфийлик созланмалари ва бошқа кўплаб нарсаларни тартибга солувчи алгоритмларни ўзгартириш бўйича якка ҳолда қарор қабул қилиш имконини беради. Хьюзнинг фикрича, Facebook, Instagram ва WhatsApp алоҳида компаниялар бўлиши лозим, АҚШга эса ахборот технологиялари тармоғини назорат қилувчи орган лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Цукерберг Facebook, WhatsApp ва Instagram’ни бўлиб юбориш ҳақидаги таклифга жавоб берди