date
views 5 661

Асли Энвернинг туғилган кунига севгилиси кутилмаган сюрприз қилди

Асли Энвернинг туғилган кунига севгилиси кутилмаган сюрприз қилди
Фото: “Kamusaati.com”
Таниқли турк хонандаси Мурат Боз севгилиси актриса Асли Энвернинг туғилган куни муносабати билан байрам кечаси ташкиллаштирди, деб хабар берди «Дарё» нашри.

10 май куни Асли Энвер 35 ёшга тўлди. Мурат Боз шу муносабат билан Аслининг дўстларини Истанбулдаги шинам жойга йиғди. Актриса бу ҳолатдан чин маънода ажабланди ва ўзида йўқ хурсанд эди.

Кеча Муратнинг Аслига аталган «Сенсиз Жаннат ҳам сургун кабидир» деб номланган қўшиғи садолари остида ўтди.
Кеча меҳмонлари икки ёшнинг нақадар бахтли эканлигига гувоҳ бўлди.

Шунингдек, «Истанбуллик келин» фильми суратга олинаётган майдонда ҳам сюрприз ташкиллаштирилди. Актрисанинг ҳамкасб дўстлари торт олиб келиб, уни биргаликда табриклади.

Фото: «Все.кз»
Асли Энвер кетма-кет учинчи йил «Истанбуллик келин» фильмининг суратга олиш майдонида туғилган кунини нишонламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Асли Энвернинг туғилган кунига севгилиси кутилмаган сюрприз қилди