Австралияда икки бошли бузоқ туғилди (фото)

Австралияда икки бошли бузоқ туғилди (фото)
Австралиянинг Манипикс шаҳридаги фермада икки бошли бузоқ туғилди. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар берди.

Кичкинтой онасининг қорнидаёқ нобуд бўди. У Блит оиласига қарашли фермага ўлик ҳолда олиб келинди. У ерда Абэрдин-Ангус қорамоллари кўпайтирилади.
Австралияда икки бошли бузоқ туғилди (фото)
Фото: «Корреспондент.net»
Ферма эгаси икки бошли бузоқни кўрганида ҳайратга тушганини айтган. Бундан ташқари, унинг иккита юраги, иккита ошқозони ва битта думи бор эди.
Австралияда икки бошли бузоқ туғилди (фото)
Фото: «Корреспондент.net»
Фермер 47 йиллик фаолияти давомида илк бор бундай ҳодисага дуч келганини ҳам таъкидлаб ўтган.

Кўриниб турибдики, бузоқлар Сиам эгизаклари бўлган. Одатда Сиам эгизаклари дунёга келишидан кўп ўтмай нобуд бўлади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар