date

Эркак 116 та михни қандай ютиб юборганини эслай олмади (фото)

Эркак 116 та михни қандай ютиб юборганини эслай олмади (фото)
Ҳиндистонда бир эркак 116 та катта михни ютиб юбориб, бу ҳақда эслай олмади, деб хабар берди Kun.uz нашри.

43 ёшли Бхолу Шанкара исмли эркак ошқозонидаги ўткир оғриқлар сабабли шифохонага тушган. Рентгендан кейин унинг ошқозонида кўп миқдорда мих борлиги аниқланган.

Жарроҳлар операция ўтказиб, эркакнинг ошқозонидан 5 сантиметрлик 116 та михни чиқариб олишган. Шунингдек, сим бўлаклари ҳам аниқланган.

Эркак михлар қандай қилиб ошқозонига тушганини тушунтириб бера олмаган. Эркакнинг акаси у руҳий касалликдан азият чекишини тан олган.

Фото: News lions

Фото: News lions
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эркак 116 та михни қандай ютиб юборганини эслай олмади (фото)