06:35 / 16.05.2019
3 983

Сўровнома: америкалик сайловчилар мусулмон президентга овоз беришга тайёрми?

Сўровнома: америкалик сайловчилар мусулмон президентга овоз беришга тайёрми?
Америка аҳолиси мусулмон президент давлат тепасига келишига рози, дея ёзади islam-today.ru нашри. АҚШда ўтказилган ижтимоий сўровномада уларнинг мусулмонлардан қўйиладиган президент номзодига овоз бериш бермасликлари сўралди.

Маълум бўлишича Оқ уй раҳбарияти раҳбарлигига мусулмон бошлиқнинг келишига америкаликларнинг катта қисми қарши эмас. Сўровнома иширокчиларининг 66% фоизи мусулмон президентга овоз беришга тайёр эканликларини билдиришган.

Шу билан бирга бу кўрсаткич республикачилар орасида 40%, партиясизлар орасида 73%, демократлар орасида 86% ни ташкил қилган. Аҳамиятлиси буни бирданига бир неча антимусулмон қонунларни имзолаган, бир қанча мусулмон давлатлари фуқароларига АҚШга киришни таъқиқлаган амалдаги президент Доналд Трампнинг сиёсатининг акс таъсири деб баҳолаш мумкин.

Бундан ташқари ҳукмрон доиралардаги мусулмонларга қарши муносабатлар АҚШ тарихида биринчи марта Конгрессга бирданига икки мусулмон аёл – Рашида Тилоб ва Илхан Умарнинг сайланишига ҳам тўсиқ бўлолмади.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сўровнома: америкалик сайловчилар мусулмон президентга овоз беришга тайёрми?