23:12 / 16.05.2019
5 304

Дубай ҳукмдори Ал Мақтумнинг уч ўғли бир кунда никоҳ қурди

Дубай ҳукмдори Ал Мақтумнинг уч ўғли бир кунда никоҳ қурди
БАА вице-президенти ва Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтумнинг уч ўғли 15 май куни никоҳ қурди.

16 май куни БААнинг оммавий ахборот воситалари давлат бошқармаси Дубай ҳукмдорининг уч ўғли бир кунда никоҳ қурганини расман тасдиқлади.

Dubai Media Office’нинг хабар беришича, ака-укалардан тўнғичи, Дубай валиаҳд шаҳзодаси, 36 ёшли шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ал Мақтум Шайха бинт Саид бин Сони Ал Мақтум билан никоҳ қурди.

35 ёшли Шайх Мақтум бин Муҳаммад Ал Мақтум эса шайха Мариам бинт Бути Ал Мақтумга, 32 ёшли Аҳмад бин Муҳаммад Ал Мақтум шайха Мидя бинт Далмуж Ал Мақтумга уйланган.

Маълум қилинишича, шариатга кўра барча уч жуфтлик никоҳ шартномаларини имзолаган 15 майдан бошлаб қонуний никоҳ қурган ҳисобланади, бироқ тўй тантаналари ҳали олдинда.

Амирликлар ижтимоий тармоқларида шаҳзодаларнинг никоҳ қургани ҳақидаги янгиликдан кўра Дубай валиаҳд шаҳзодасининг бўлғуси рафиқаси билан ёшликларида тушган суратлари кўпроқ таҳсинга сазовор бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай ҳукмдори Ал Мақтумнинг уч ўғли бир кунда никоҳ қурди