08:18 / 17.05.2019
3 538

Россия космик қурилмалари ҳақидаги махфий маълумот интернетда пайдо бўлди

Россия космик қурилмалари ҳақидаги махфий маълумот интернетда пайдо бўлди
Фото: Sputnik
Россия космик қурилмалари ҳақидаги маълумотлар интернетда пайдо бўлди. Уларнинг яратилиши ва учирилиши ҳақида олдин ҳеч қандай маълумот эълон қилинмаганди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилади.

Қурилмаларни тайёрлаган компанияда бу маълумотларни ошкор этиш ноқонуний эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Интернетда сунъий йўлдошларнинг номи, уларни тайёрлаган корхоналар, учиш муддатлари ва қурилмалар миқдори ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

«Сатурн» компанияси бош муҳандиси Сергей Лихоносов сўзларига кўра, бу маълумотлар Краснодар шаҳрида ўтказилган конференцияда эълон қилинган. Бироқ уларни интернетга жойлаштириш ҳуқуқи ҳеч кимга берилмаган.

Компания вакилининг таъкидлашича, махфий маълумотларни интернетда эълон қилган шахсга нисбатан чора кўрилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия космик қурилмалари ҳақидаги махфий маълумот интернетда пайдо бўлди