АҚШда омборхона биноси устига F-16 қирувчи самолёти қулаб тушди (видео)

АҚШда омборхона биноси устига F-16 қирувчи самолёти қулаб тушди (видео)
Калифорниядаги Риверсайд шаҳарчасида жойлашган омборхона биноси устига F-16 қирувчи самолёти қулаб тушди, деб хабар бермоқда ABC News телеканалига асосланиб "Дарё" нашри.

Маҳаллий March Reserve Air Force Base авиабазаси берган маълумотларга кўра, F-16 самолёти ўқув машғулотларини якунлаб, авиабаза томон ҳаракатланаётган бўлган.

Ҳозирча номаълум сабабларга кўра, самолёт катта автотрасса яқинида жойлашган омборхона биноси устига қулаб кетган. Қирувчи самолётни бошқараётган учувчи катапульта қилиб, омон қолгани айтилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар